Xayirli tong, Guest!
Bugun: 08.12.2022
Soat: 14:38
Login Registration
Tasodifiy Maqola : Qo'shni kelin
Ismim JAVLON . Bir qo 'shni kelnoyi bor . O 'ziyam zo'r narsa chiroyli bo ' lmasa ham lekin ko' rga... davomi
Uzbek Yangi kino 2023
Library | Hayotiy voqealar

Бир куни устозим қўлини…

Tags:newsuz | uznews | yangiliklar | habarlar | xabarlar | новости | ahborot | news | yangilik
Added:DENTER (01.04.2022 / 20:30)
Rating:rating 1463 article (1)
Reads:3504
Comments:0
Мен ғирт ўзбекона оилада ўсдим. Ота-онамиз кечгача ишлар, бизга энг яхшисини раво кўришарди.
Биринчи синфда мусиқа мактабига бордим. Менга пианино ва най сабоқлари берилди. Бу мактабда мусиқа дарслари ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ўтказилди. Най устозим бир вақтнинг ўзида оркестрда ишлайдиган одам эди. Най чалишни жуда яхши кўрардим. Лекин афсускибу узоқ давом этмади.

Ўқитувчим нафасимни текширмоқчи эканини айтиб, менга тегина бошлади. У машғулотлар давомида ҳар сафар бир хил нафас олишимни сўрарди ва қорнимни ушларди. Аста-секин унинг қўллари ич кийимимгача тушди.

Мен жуда уятчан эдим ва бу ишларга қандай муносабат билдиришни билмасдим. Бир пайт у мумкин бўлмаган жойимга тегинди… Буни ҳатто эслаш мен учун оғриқли. Нафратланардим. Негадир бунга чидаб келардим. Эҳтимол, шундай бўлиши керак, деб ўйлардим ва барча қизларга шундай қилишади, деб ўйлаган бўлсам керак. Эслаш ҳам азоб…

Унинг дарсларига боришни тўхтатиб, барча имтиҳонларимни ўтказиб юбордим. У ота-онамни чақириб, уларга менинг муваффақиятларим ҳақида гапирарди. Ота-онам мени урушар, лекин улар ҳеч қачон мактабни нима учун ташлаб кетганимни сўрашмади. Мен 9 ёшда эдим. Кейин мени бу мактабдан олиб чиқишди. Қанчалик бахтиёр бўлганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз.

Улғайгач, мен билан ўқитувчи ўртасида нима бўлганини тушундим. Уни ҳар куни лаънатлайман. Ўша жирканч кунни лаънатлайман… кўз ёшларим оқмоқда, азобда қолдим.. Лекин ҳеч нарсани исботлай олмайман. Кўп йиллар ўтди ва у энди бу мактабда ишламайди.

Келажакда қизларимнинг ўғил болалар билан ёки эркак ўқитувчи қўлида ўқишларини истамайман. Уларни бундай бузуқликлардан ҳимоя қилмоқчиман. Жамиятимизда фақат қизлар учун мактаблар бўлишини хоҳлайман.
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 2 / 75

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.

© XIKOYALAR.SU Mobil yuklamalar ombori!