Xayirli tong, Guest!
Bugun: 08.12.2022
Soat: 15:02
Login Registration
Tasodifiy Maqola : Qoshni qiz 10 oxiri
tiqib yubordim. Katta-katta ochilgan közlar menga qarab turardi. U ichidan chiqib kelayotgan ovozni ... davomi
Uzbek Yangi kino 2023
Library | Hayotiy voqealar

Фариштадирмасман, лекин аёлман… Фарзандларим учун ҳаммасига чидаб келяпман

Tags:зўравонликқурбонлари | сукутсақлама | кўмак | sukutsaqlama | зўравонликданҳолиўзбекистон
Added:DENTER (26.04.2022 / 23:51)
Rating:rating 1536 article (1)
Reads:2494
Comments:0
13 йилдирки, турмуш ўртоғимнинг онаси, синглиси, 3 та укаси томонидан қилинган таҳқирлашларга чидадим… Лекин фарзандларимга қилинганига чидай олмаяпман. Бу мен учун сўнгги томчи бўлди.

Ўзимни оқлаш ё бировни ёмонлашдан йироқман. Нуфузли жойлардан бирида иш фаолиятимни юритаман. Оллоҳга шукур, бир қанча ниятларим, орзуларим секин-асталик билан амалга ошиб бораяпти. Лекин ҳозирги ҳикоям бу ҳақида эмас. Маслаҳат сўрамоқчиман.

Учта фарзандим бор. Иккитаси 12 ва 11, кичиги яқинда 5 ёшни тўлдиради. Соғлиғим сабабли ҳамда ишлаганлигим учун уйимга юмушларимга ёрдамчи сифатида бир аёлни таклиф этмоқчи бўлдим. Қайнонам рози бўлмади. Ўзим қарайман, ўша пулни ўзимга беринг деди. Қайнонам билан мени болаларим (шу билан бирга ўғлини фарзандлари, ўзининг набираларига) қараш учун мендан пул сўрадилар. Майли дедим, ишим кўплиги, рўзғор ташвишлари, катта кредитлар сабаб рози бўлдим (кейин минг пушаймонга олиб борган розиликни бердим, ундан кўра бегона ёлласам, бунча жанжал бўлмасди). Қайнонам ўзлари овқатларни қила бошлади, ўзлари идишларни йиғиб, асосий қиладиган ишлари холодильникни ювишдан иборат эди. (Бу пулга бегонани ёллаганимда нафақат бу ишларни, бундан бошқа супур-сидир, йиғиш ишларини ҳам оғринмай қиларди).

Мен кредитларни тўлайлик, кам-кўстимизни ёпайлик, деб тинимсиз ишлардим. Қайнонам ўзини ошхонамда якка хокимга айлантириб олди, энди у музлаткични тагида ётарди. Музлаткични ким очса, ташланарди. Мен ва эримни олдида эса буткул ўзгариб, мулойим бўлиб қолардилар. Шундай кунларда мен операцияни бошимдан кечирдим ва касалхонада қолишга мажбур бўлдим. Энди эрим рўзғор қилишни ҳам йиғиштириб қўйди. Бир марта дори олиб келиб бериш баҳонасида ярим топган пулимни ишлатиб келди, дорига эса пул бермасди. Қайнонам мен йўқлигимда болаларимни ҳақоратлар билан эзар, ҳар куни мени ёмонлаб, мурғакларимни қалбига озор берарди.

Қизимни оҳири тоқати тоқ бўлиб, менга борини айтди: «Ойижоним, қачон чиқасиз, эзилиб кетдик, чарчадик момомни азобларидан. Сизни ёмон кўрадилар, аламларини эса биздан оладилар деб йиғлади. Аламимдан турмуш ўртоғимга телефон қилдим, бу нимаси нега бунақа қиласиз, болалар оч қоляпти, деганимни биламан…

Мени сўкиб кетди, ифлос ҳам қолмади, ж…б ҳам қолмади. Тезда уйга кириб учта фарзандимни тик қилиб роса сўкиб бақирибди, сал кам уришгача боришига оз қолибди. Қизим, ўғлим йиғлаган овозлари қўшниларимгача эшитилибди. Қўшним чиқмоқчи бўлса, мени оиламга аралашманг деб, эшикни қўшнимни юзига ёпибди эрим. Қайнонам ҳурсанд кулимсираб ўтирганмишлар.

Соғлиғим яхшимас, яқинда операцияни бошимдан кечирдим. Шок аҳволдаман. На бора оламан. Азоб! Телефон қиламан, эрим болаларни чақма чақар қиляпсан, тарбиясини бузяпсан деб, телефонни болаларимга бермайди.

Ҳозир касалхонадаман ҳалиям. Сиздан маслаҳат сўрамоқчиман. Бундай зўравон отага, бемеҳр бувига қандайдир чора борми??? Қандай йўл тутсам бўлади? Душанба куни касалхонадан чиқаман. Фарзандларимни отаси ва бувисидан қандай ҳимоя қилсам бўлади?

Бу аҳвол бизда сурункали давом этади, иккита фарзандим безиллаб қолган, биров сал қаттиқ гапирса, кўзларига мўлтиллайди, қўрқади ҳаммадан. Маслаҳат беринг, илтимос.
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 1 / 54

мунажжимлар башорати, kliplar, кинолар, узбек-кино , java kitoblar, java dasturlar, android kitoblar, android dasturlar, ayollarga maslahatlar, qiziqarli faktlar, erkaklarga maslahatlar, foydali maslahatlar, qaynoq musiqalar, uzbek mp3, uz mp3, yangiliklar birinchi bizda.

© XIKOYALAR.SU Mobil yuklamalar ombori!